Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

21 МАРТ КУНИ САМАРҚАНДНИНГ АЙРИМ КЎЧАЛАРИДА ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНАДИ

21 МАРТ КУНИ САМАРҚАНДНИНГ АЙРИМ КЎЧАЛАРИДА ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНАДИ

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 февралдаги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш уни юқори савияда нишонлаш ва тўғрисидаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумхалқ сайли ўтказилиши режалаштирилган айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.


Масалан, шаҳарнинг Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган “Ёшлик”, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғларида, вилоят мусиқали драма театри ҳовлисида, Ислом Каримов кўчасида, Регистон ҳамда Амир Темур майдонлари атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

 

ХУСУСАН, Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Университет хиёбонининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Бобур Мирзо кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Амир Темур кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Шоҳрух кўчасининг Почта кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Руҳобод майдонининг Амир Темур мақбараси олдидан Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисми;

 

Амир Темур майдонининг вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонга кириш кўчасигача бўлган қисми;

 

Регистон кўчаси Университет хиёбонидан Сиёб йўли кўчасигача қисми;

 

Даҳбед ва Регистон кўчалари туташган жойдан Имом Бухорий кўчасигача бўлган қисми;

 

Кулолон ва Регистон кўчалари туташган жойдан Умар Ҳайём кўчасигача бўлган қисми;

 

Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган қисми;

 

“Ёшлик” истироҳат боғининг ёнидаги тор кўча;

 

Бағдод ва Хоразмий кўчалари туташмасидан 1-тор кўчагача бўлган қисми;

 

Кимёгарлар шаҳарчаси Умид ва Зиёлилар кўчалари туташган жойдан Кимёгарлар маданият саройигача бўлган қисми;

 

Сўлим шаҳарчаси Навоий ва Мевали кўчаларининг истироҳат боғи олдидан ўтган қисми;

 

Фарҳод шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.

 

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 24/03/2018 16:57.   Кўрилганлиги: 820
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/21-mart-kuni-samarqandning-ayrim-kochalarida-transport-harakati-cheklanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.