Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

21 август куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлади

21 август куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессияси бўлади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 14 август куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.

Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн иккинчи сессияси 2020 йил 21 август куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзовнинг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳлига мурожаати тўғрисида;

- вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда 2020 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида;

- вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги (14-Д-сон) Кенгаш сўрови юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг ахбороти тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;

- ташкилий масала;

бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 15/08/2020 10:17.   Кўрилганлиги: 142
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/21-avgust-kuni-xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-on-ikkinchi-sessiyasi-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.