Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2020 ЙИЛДА САМАРҚАНДДАГИ 282 ТА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ АТТЕСТАЦИЯ ВА ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИЛАДИ

2020 ЙИЛДА САМАРҚАНДДАГИ 282 ТА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ АТТЕСТАЦИЯ ВА ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида

“Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинарда сўз олганлар халқ таълими тизимидаги камчиликларни бартараф этиш, умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдиришди.

Таъкидландики, таълим сифатини ошириш, ўқитувчининг салоҳияти, ўқувчи таълим-тарбиясига муносиб баҳо беришнинг муҳим амалиётларидан бири бу ташкил этиладиган аттестациялардир. Дарҳақиқат, ушбу йўналишда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган муҳим ўзгаришларни ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларини аттестациядан ўтиш даврийлиги 9 йилдан 5 йилга, аттестация давомийлиги эса 10 кундан 3 кунгача қисқартирилди. Шунингдек, мактабларни 2020-2024 йилларда аттестациядан ўтказиш графиги тасдиқланиб, аттестациядан ўтказиш мезонлари ишлаб чиқилди. 2020 йилда Республика бўйича 2514 та, вилоятимиз бўйича эса 282 та умумий ўрта таълим мактаблари аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.


Киритилган вақти: 08/11/2019 11:04.   Кўрилганлиги: 50
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/2020-yilda-samarqanddagi-282-ta-umumiy-orta-talim-maktablari-attestatsiya-va-davlat-akkreditatsiyasidan-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг