Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2020 йилда Самарқанд шаҳрида электр таъминотини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилади?

2020 йилда Самарқанд шаҳрида электр таъминотини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилади?

2019 йилда Самарқанд шаҳрида электр энергиясини янада яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. 

Жумладан, жами 351 километр узунликдаги тармоқ, 162 та ТП мукаммал таъмирланди. 400 километр узунликдаги ҳаво электр линиялари, 412 та ТПда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, 420 та ёғоч устунлар темир-бетон устунларга алмаштирилди. Натижада эса 20 дан ортиқ маҳаллада таъминот сифати яхшиланди.

Ўтган йили электр энергияси тизимида амалга оширилган ишларнинг давоми сифатида 2020 йилда ҳам 260 километр узунликдаги тармоқларни ҳимояланган электр симларига алмаштириш, 360 километр узунликдаги тармоқни ҳамда 500 тадан ортиқ ТП ларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, 1200 та ёғоч устунларни темир-бетон устунларга алмаштириш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 14/02/2020 12:34.   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/2020-yilda-samarqand-shahrida-elektr-taminotini-yaxshilash-borasida-qanday-ishlar-amalga-oshiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг