Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

175 нафар беморнинг соғайишида ҳисса қўшган тошкентлик шифокорларга миннатдорчилик билдирилди

175 нафар беморнинг соғайишида ҳисса қўшган тошкентлик шифокорларга миннатдорчилик билдирилди

Шифокорлар бугунги кун қаҳрамонлари. Уларнинг туну кун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирус инфекциясини юқтириб олган минглаб беморлар соғайиб,

ўз оиласи бағрига қайтмоқда. Самарқандлик 175 нафар беморнинг оёққа туриб, дарддан бутунлай фориғ бўлишида ҳамкасбларига яқиндан ёрдам кўрсатган тошкентлик шифокорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
21 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг топшириғига мувофиқ вилоятимизга келган 6 нафар юқумли касалликлар бўйича малакали мутахассислар хизмат вазифасини шараф билан уддалаб, бугун уйларига қайтди.
Муносиб меҳнат-рағбатсиз қолмайди. COVID -19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда касаллика чалинган беморларнинг бутунлай соғайиб оиласига бағрига қайтишида фидойилик ва ўз касбига садоқат намуналарини кўрсатганлиги учун Тошкентлик шифокорларга вилоят хокимлиги томонидан алоҳида миннатдорлик билдирилди. Уларнинг ҳар бирига вилоят ҳокими номидан ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Киритилган вақти: 20/05/2020 15:33.   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/175-nafar-bemorning-sogayishida-hissa-qoshgan-toshkentlik-shifokorlarga-minnatdorchilik-bildirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг