Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

15 МАЙ – ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” деган мавзуда тадқиқот ўтказилди. Ўзбекистон мазкур рейтингда 158 мамлакат орасида 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллаган.  

Ушбу тадқиқот аҳоли жон бошига тушадиган ялпи ички маҳсулотнинг истеъмол қуввати билан тенглиги, аҳолининг ижтимоий ҳимоя даражаси, туғилганиданоқ яшаб кетиш имкониятлари, шахсий эркинлик, саховат ва инсонпарварлик, қувонч ва қайғуларнинг сабабларига қараб белгиланди. Мазкур кўрсаткичлар 2012-2014 йиллар учун олинди.

Турмуш фаровонлиги, инсоннинг ўзини бахтли ҳис қилиши аввало оилада амалга ошади. Оиланинг хотиржамлиги – жамият фаровонлиги гаровидир. Юқорида тилга олинган рейтингда мамлакатимизнинг МДҲ давлатлари орасида энг юқори ўринни эгаллаши ҳам юртимизда оилалар хотиржамлиги, уларнинг фаровонлиги йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бу фикрлар алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлими раҳбари Раъно Тошқувватова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдулла Насимовлар сўзга чиқиб, ёшларнинг оилага тайёргарлигининг аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди. 


Киритилган вақти: 15/05/2015 09:53.   Кўрилганлиги: 2986
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/15-may-xalqaro-oila-kuni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.