
26 ноябрдан бугунги кунга қадар 37 нафар тадбиркорлар вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказиладиган тадбиркорлар билан учрашувда иштирок этиш
ҳамда уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш учун савдо-саноат палатасининг вилоят бўлимига ўз мурожаатларини билдиришди.
24 та тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида қайд этилган масалалар учрашувга қадар масъуллар томонидан ўз ечимини топди. 13 та тадбиркорлар эса ўз мурожаатларини учрашувда билдиришди. Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар мутасаддилар иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, қонуний ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан ер ажратиш, қурилиш, имтиёзли кредит ажратиш ҳамда инвесторларни жалб қилишга амалий ёрдам бериш каби масалаларда мурожаатлар билдирилди.
Барча мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ҳамда савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.