Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

101 НАФАР ВАТАНДОШИМИЗ ЖАСОРАТИ ҲАҚИДА ФИЛЬМ ЯРАТИЛАДИ

101 НАФАР ВАТАНДОШИМИЗ ЖАСОРАТИ ҲАҚИДА ФИЛЬМ ЯРАТИЛАДИ

Бунда самарқандлик журналистларнинг ҳам кўмаги зарур.

Президентимизнинг 2018 йил 24 июлда қабул қилган “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига кўра, 1942 йилда Голландиянинг Амерсфорт шаҳри яқинида нацистлар томонидан қатл этилган самарқандликлар жасорати ҳақида “101” номли бадиий фильм суратга олиниши белгиланганди.

Шу муносабат билан Самарқанд «Матбуот уйи»да голландиялик тадқиқотчилар ҳамда кино усталари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда голландиялик тадқиқотчи Ремко Рейдинг бундан йигирма йил аввал Амерсфорт шаҳри яқинидаги совет қабристони ҳақида эшитгани, қабристонда 865 нафар совет аскари кўмилгани, улар орасида 101 аскарнинг шахсияти ва исмлари йўқлиги, “Номаълум совет жангчиси” деган битик туфайли Ремко бу воқеа юзасидан архив маълумотларини ўргана бошлаганини айтди.

- 18-34 ёш оралиғида бўлган бу ўзбек аскарлари 1941 йилнинг 10 июлида Смоленск яқинида асир олинган, - дейди Р.Рейдинг. - 10 июлда улар Смоленск шаҳрига келган. 10 сентябргача урушда қатнашиб, асирга тушиб қолган. 27 сентябрда Голландияга, Амерсфортга келтирилган. Улар 1942 йилнинг 9 апрель тонгида канцлагер яқинидаги ўрмонга олиб чиқиб, отиб ташланган...

101 нафар ўзбек йигитлари ўзларининг мардлиги, жасорати билан голландияликлар қалбидан жой олганки, ҳозиргача Амерсфорт шаҳри яқинидаги ўрмонда ҳар баҳор юзлаб голландлар тўпланишади ва улар 9 апрель, тонг саҳар ўрмонда 101 та шам ёқишади. Ҳозирда бу аскарлар қатл этилган ўша жойда махсус ёдгорлик – “Monument Koedriest” ўрнатилган.

Тадбир давомида кино яратишдан аввал 101 нафар аскарнинг айримлари ҳақида Самарқанд вилоятидаги архив идораларидан маълумотлар олиш, фильмда имкон қадар ҳаётий эпизодларни акс эттириш борасида ҳам келишиб олинди.

Дарвоқе, учрашувда 101 нафар юртдошимизнинг шахсини аниқлашда журналистларнинг ҳам иштироки зарурлиги, бу борада киноижодкорларга яқиндан ёрдам зарурлиги эътироф этилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 11:07.   Кўрилганлиги: 182
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/101-nafar-vatandoshimiz-jasorati-haqida-film-yaratiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг