
Мутахассисларнинг фикрича, ҳар бир давлатнинг конституцияси унда яшовчи халқларнинг иродаси, руҳияти ва маданиятини ўзида акс эттиради. Шу жиҳатдан, умумхалқ муҳокамасидан сўнг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Асосий Қонунимиз азалий қадриятларимизга мос тамойилларга йўғрилганлиги билан ажралиб туради.
Ҳатто бошқа давлатларда ноодатий саналган болажонлик тушунчаси, ёш авлодга ғамхўрлик қилиш борасида нафақат давлат мажбуриятлари, бу борада ота-она масъулияти, ҳатто комил инсон бўлишда фарзандларимиз бурчлари ҳам Бош Қомусимизда белгилаб қўйилган.
Хусусан, Конституциянинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” эканлиги қайд қилинган. Демакки, фуқаролар ўртасидаги ҳеч қандай фарқ билим олиш ҳуқуқига дахл қила олмайди. Мазкур тамойил асосида олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида ҳам муносиб иштирок этиб, буюк аждодларнинг муносиб авлодлари эканлигини амалда исботламоқда.
Албатта, бундай натижаларда бизда умумий таълим бепул эканлиги ҳам муҳим омил бўлмоқда. Яъни, давлат Конституциянинг 41-моддасида белгилаб қўйилган ўз бурчини – “мактаб ишлари давлат назоратида” бўлишини бажариб келмоқда. Гап фақат биз, фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг эканлигимиз тақозо этаётган вазифани бажаришимизда қолмоқда.
Шу ўринда яна бир гап. Ёш болакай эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлмайди. Муайян ёрдам, кўмаксиз вояга етиши, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиши қийин. Шундан келиб чиқиб, Конституциянинг 64-моддасида ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгилаб қўйилган. Ота-онаси йўқ фарзандларни эса давлат ва жамият ўз қарамоғига олади.
Демак, Асосий Қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар билан бирга бурчимизни теран англаш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиши керак. Бу эса, эртанги кун – марра албатта, фарзандларимизники бўлишини, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини кафолатлайди.
Ё.Марқаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.