
Самарқанд вилоятидаги буюм ва озиқ-овқат бозорлари, йирик савдо комплекслари ҳамда фуқаролар йиғинларида “Мактаб бозорлари ва ярмаркалари” ташкил этилмоқда.
Айтиш жоизки, янги ўқув йили бошланиши олдидан ҳудудларда анъанавий тарзда мактаб бозорлари ва ярмаркаларининг ташкил этилаётгани халқимизни мамнун этаётир. Айниқса, ўқув қуроллари, ўқувчилар формаси ва пойабзалларни дўконлардан қиммат нархларда харид қилишдан кўра, сифатли ва ўзларига қулай нархларда ташкил этилаётган ярмаркаларга эҳтиёж сезаётганлар кўпаймоқда.
Жорий йилда вилоятдаги 11 та йирик савдо комплекслари, 20 та деҳқон бозорлари, 65 та хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда 138 та қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида мактаб ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур ярмаркалардан 1022 таълим муассасаларининг 423511 нафар ўқувчилари фойдаланишлари мумкин. Айни пайтда махсус мактаб бозорлари ва ярмаркаларида сотувда бўлиши мажбурий 28 номдаги мактаб ёзув анжомлари, кийим ва пойабзаллари белгиланган. Ушбу маҳсулотларнинг миллий менталитетимизга мослиги, бошқа савдо мажмуаларидан арзон нархларда сотилиши назоратга олинди.
Ярмаркалар 10 сентябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.