
Дунёда касбдан кўпи йўқ. Ҳар бир касбнинг жамият ҳаётида ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Аммо шундай бир соҳа борки, уларни барча бирдек улуғлайди, эъзозлайди. Бу – ўқитувчи ва мураббийлик касбидир.
Статистик маълумотларга қараганда, сайёрамизнинг 5 миллиардга яқин аҳолиси шу соҳа эгаларининг саъй-ҳаракати билан ўқиш ва ёзишни ўрганар экан. Шу сабаб бўлса керак, дунёнинг кўпгина мамлакатларида ўқитувчи, устоз ҳамда мураббийларнинг касб байрамлари алоҳида тантана билан нишонланади. Масалан, 4 октябрь Россияда, 20 сентябрь Озарбайжонда, 10 сентябрь Хитойда, 4 май Японияда, 6 март Туркияда устозлар куни сифатида расман нишонланади. Санаб ўтилган давлатларнинг ҳеч бирида ўқитувчилар байрами биздаги каби оммавий байрам ёки дам олиш куни сифатида нишонланмас экан.
Демак, илм ўргатган, касб-ҳунар сирларидан воқиф этган устозларга нисбатан ҳурмат ва эътибор бизда бошқаларга қараганда ўзгача. 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни сифатида байрам қилиниши устозларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромимизни ифодалайди.
* * *
Айни пайтда Самарқанд вилоятида 1220 та умумтаълим мактаби, саккизта махсус мактаб-интернат, учта меҳрибонлик уйи, 570 дан ортиқ мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 527 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар таҳсил олаяпти, 46,5 минг нафарга яқин ўқитувчи-педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Булардан ташқари, ўнлаб болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Баркамол авлод” болалар ҳамда ахборот-ресурс марказлари, мактабдан ташқари таълим муассасаларида яна минглаб тарбиячилар, ўқитувчи ва мураббийлар ёшларга фан сирларидан сабоқ беришмоқда.
Мустақилликнинг ўтган даврида вилоят мактаблари ўқитувчиларининг 350 нафардан кўпроғи Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси, хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, ёшлар мураббийи, хизмат кўрсатган спорт устози унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати”, “Соғлом авлод учун” орденлари, “Шуҳрат” медалига сазовор бўлишди.
Вилоятда 16 840 нафар пенсия ёшидаги фахрий ўқитувчилар бўлиб, уларнинг 3240 нафари умумтаълим мактабларида фаолият юритиш баробаридаўз касб маҳоратини ёшларга ўргатиб келмоқда. Кексаларни эъзозлаш йилида фахрий ўқитувчилар 12 миллион сўмлик маблағ эвазига моддий рағбатлантирилди. Уларнинг кўпчилигига “Устоз” санаторийсида дам олишлари учун бепул йўлланмалар тарқатилди.
“Маърифатпарварлар” жамияти вилоят бўлими томонидан 2844 нафар ўқитувчиларга саломатликларини тиклаш учун йўлланмаларига 60 фоизлик имтиёзлар берилди.
* * *
Бугун вилоятдаги 175 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 12774 нафар ўқитувчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Педагог-ходимларнинг 7 нафари фан доктори, 77 нафари фан номзоди илмий даражасига эга.
1998-2015 йилларда таълим муассасаларининг 118 нафар ўқитувчи ва раҳбар ходимлари АҚШ, Германия, Голландия, Япония, Дания, Канада, Франция, Ҳиндистон, Австралия, Жанубий Корея каби хорижий мамлакатларда янги таълим стандартлари, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, замонавий дарс услубларини ўрганиш бўйича малака ошириб қайтдилар.
Вилоят академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим сифатини ошириш, хомашё материалларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 2014-2015 ўқув йили давомида 138 та таълим муассасасига методик ёрдам кўрсатилди. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари учун 19 марта ўқув ва амалий семинарлар ўтказилиб, унда 1545 нафар ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари иштирок этди. Педагог-ходимлар томонидан яратилган 13 та услубий қўлланма, ўқув ишланмаси, ўқув-услубий мажмуалар ҳамда таълим технологиялари Республика ахборот-методик таъминлаш хизмати қошида ташкил этилган “Илмий-методик кенгаш”га тақдим этилди.
Шунингдек, 18 нафар илғор ва тажрибали хорижий тил фани ўқитувчилари билан вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг хорижий тил фани ўқитувчиларига жойларда амалий ёрдам кўрсатилди. 59 нафар педагог «Чет тилларини билишнинг Умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш (CEFR)» бўйича махсус сертификатга эга бўлди. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси қошида ташкил этилган «Электрон дарслик ишлаб чиқиш инновацион лабораторияси»га 22 нафар тажрибали, ижодкор ўқитувчилар жалб этилди. Улар томонидан 13 та электрон дарсликлар ишлаб чиқилиб, www.elektrondars.uz сайтига жойлаштирилди. 130 та таълим муассасаларига веб-сайт яратиш бўйича услубий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирга қадар вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида меҳнат қилаётган 53 нафар ортиқ ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари давлат мукофотига сазовор бўлган. Биргина 2014 йилда Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи тикувчилик фанари ўқитувчиси Гулбаҳор Мардонова “Дўстлик” ордени, Жомбой иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи директори Гулнора Аҳмедова “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Кейинги ўн йил ичида 100 нафардан ортиқ раҳбар ва ўқитувчилар “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
2014/2015 ўқув йили давомида директор жамғармаси ҳисобидан ўқув-тарбия жараёни сифатининг ошишига ҳисса қўшган 3005 нафар ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (жами педагогларнинг 32 фоизи) қўшимча устама ҳақи олишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.