Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Меҳр ва эътибор оғушида

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Меҳр ва эътибор оғушида

«Ёшлик» маданият ва истироҳат боғида «Ҳар бир болага меҳр ва эътибор» шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.



2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳамда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаббуси остида ташкил этилган хайрия акциясида туман ва шаҳарлардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари иштирок этди. Улар учун шаҳримиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг концерт дастурлари намойиш этилди. Боғдаги барча аттракционларда акция иштирокчилари учун бепул хизмат кўрсатилди.

— Бугунги тадбирдан жуда ҳам хурсанд бўлдим, — дейди 60- ихтисослаштирилган заиф кўрувчи болалар махсус мактаб-интернати ўқувчиси Фотима Ҳимматова. — Тенгдошларимизнинг куй-қўшиқларига маза қилиб рақсга тушдик. Аттракционларда учиб, байрамни кўтаринки руҳда ўтказдик.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган асосий байрам тадбирлари эртага Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи ҳамда Мустафо Камол Отатурк кўчасида ташкил этилади.

Алишер ИСРОИЛОВ


Охирги ўзгариш: 31/05/2017 14:24.   Кўрилганлиги: 1317
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-mehr-va-etibor-ogushida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.