
Тойлоқ шаҳарчаси 2018 йил 1 август
Болалар мусиқа ва санъат мактаби соат 15.30
Ассалому алайкум!
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Тойлоқ тумани аҳоли зич жойлашган, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспортга чиқариш бўйича етакчи ўринда туради.
Албатта, туман йирик ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспортга ортишгача бўлган кичик сифат тизими шаклланган ҳудудга айланди.
Хусусан, 2018 йилнинг биринчи ярмида туман аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича вилоятда 4-ўрин, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 2-ўринни эгаллаган.
Буни вилоят 2-сектори ҳудудининг экспортида 48 фоиз улушга эга эканлиги, шу билан бирга, тумандаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш кластер даражасига етказилган “Сиёб саховати” каби корхоналар тасдиқлаб турибди.
Туман ҳокими Баҳодир Садуллаевни, авваламбор, аҳоли ҳамда тадбиркорларни доим ёнида туриб, уларнинг масалаларини биринчи ўринда ҳал қилишга қаратилган амалий ишлари натижасида республикада биринчилардан бўлиб 500 минг бош она курка боқишга ихтисослашган лойиҳани амалга ошириш ишлари ҳамда Польша давлатидан йилига 25 минг тонна сутни қайта ишлаш ускуналарини олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилган.
Албатта, бундай қулай ишбилармонлик муҳитида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бўлиши лозим.
Лекин, Бугунги кунда ҳудуднинг мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб қўйилган, деб бўлмайди.
Туманнинг бугунги салоҳияти учун мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш асосий вазифа этиб белгилаб олинса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Бугунги кунда бўш турган 44 та объект учун ишлаб чиқилган инвестицион лойиҳаларда ишлаб чиқариш қувватларини ўз муддатида ишга туширилишида тадбиркорларга амалий ёрдам ва тизимли назоратни давом эттириш керак.
Ҳудудда кичик саноат зонаси ташкил этиш бўйича оптимал таклиф ишлаб чиқиш лозим.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
Умуман олганда, юқорида келтирилган йўналишларда, ишларни самарали ташкил этиш учун, энг аввало, ҳокимлик ва унинг ходимлари замон шиддатига мослашувчан, қатъий тартиб ва принципли, бошқаларга ўрнак бўлиб, уларни эргаштириши керак.
Бугун туман ҳокими лавозимига тавсия этилаётган Бобоназаров Баходир Қодирович "Агробанк" Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида 4 йил, Тошкент ва Навоий вилоятларида бошқарма бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилган.
Бу раҳбар, авваламбор, ишни тўғри ташкил қилади, қишлоқ хўжалиги соҳаси билан тўғридан-тўғри ишлаган, иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни жалб қилишда катта тажрибага эга.
Муаммонинг катта-кичиги бўлмасин, ҳар бирига масъулият билан ёндашади. Муҳими, оддий одамлар билан гаплаша олади, муаммосини ечишга ҳаракат қилади.
Сиз депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари туманга тайинланаётган янги раҳбар билан гапни бир жойга қўйиб, Тойлоқ тумани аҳолиси учун янада қулай шарт-шароит ва имконият яратиб берасизлар.
Бу ишларни амалга оширишда Сизларга муваффақият ва омад тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.