Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Джураевнинг Тожикистон Республикаси Суғд вилояти маданият ва санъат кунлари муносабати билан ўтказиладиган дўстлик концертининг очилиш маросимидаги СЎЗИ

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Джураевнинг Тожикистон Республикаси Суғд вилояти маданият ва санъат кунлари муносабати билан ўтказиладиган дўстлик концертининг очилиш маросимидаги СЎЗИ

.

Самарқанд шаҳри                                                                2018 йил 21 апрель

Концерт зали                                                                       соат 15-00

 

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Қадрли меҳмонлар!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Ўтмиши, бугуни ва келажаги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган Самарқанд ва Суғд вилоятлари ўртасида қўшничилик алоқалари асрларга бориб тақалади.

Ўзбек ва тожик маданияти бир-бирига шу даражада уйғунлашиб кетганки, бугунги кунда ҳам Самарқандда ўтказилаётган тўй ёки бирор маданий тадбир тожикча ашуласиз бўлмайди.

Дўппи, тўн, чимилдиқ, дастурхон, кўрпача – ҳаммаси бир хил. Мусиқа созларини олинг: рубоб, доира, дутор, танбур, чанг, най, сурнай, карнай, ғижжак, чанқовуз, дўмбира...

Ёки шеърхонлик кечалари дастурида ширу шакар жанри намуналари киритилмаса, бу тадбир мукаммал чиқмаган, деб ҳисобланади.

Турмуш тарзимиз, оилавий анъаналаримиз жуда-жуда ўхшаш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, кийиниш маданияти борасида ҳам ўртадаги фарқни топиш мушкул.

Икки халқ Наврўз тантаналарини деярли бир хил кўринишда – умумхалқ байрами сифатида нишонлайди. Бу йил нишонланган мана шу байрам арафасида Самарқанд вилояти вакиллари кўҳна Суғд заминида меҳмон бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдилар.

Ўз навбатида, суғдлик биродарларимизнинг бир гуруҳи Самарқандда ўтказилган Наврўз тантаналарида иштирок этди. Мана шундай яқин қўшничилик алоқалари анъанага, шарқона ибора билан айтганда, тўй ва тантаналарга айланиши, давраларнинг тўрида меҳмон бўлишлик бағоят ёқимли.

Вилоят телевидиние ва радиосида тожик тилида кўрсатув ҳамда эшиттиришлар берилади.

Республикамиз бўйлаб тожик тилида “Овози тожик”, Самарқандда эса “Овози Самарқанд”, газеталар чоп этилади, “Самарқанд”, “Гулобод тонги” каби газеталарда эса махсус тожикча саҳифалар мавжуд.

Тожик тилида ижод қилаётган Адаш Истат, Салим Кенжа, Зоҳир Ҳасанзода, Бахтиёр Жума, Асадуллоҳ, Дилшоди Фарҳодзод, Парисо каби адибларнинг бадий асарлари чоп этилмоқда.

Самарқанднинг қоқ марказида, Алишер Навоий номи билан аталадиган истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари Навоий ва Жомийнинг ҳайкали ўрнатилди ва бу жой бугунги кунда шаҳримизнинг энг гавжум масканларидан бирига айланди.

Таълим тожик тилида олиб бориладиган 50 га яқин умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Самарқанд давлат университети тожик филологияси факультети ишлаб турипди. Шунингдек, яна 5 та факультетда 25 та бакалавриатура, 2 та магистратура гуруҳида йигит-қизларимиз илм-фан сирларини тожик тилида ўрганиб, етук мутахассис бўлиб етишмоқдалар.

Қадирли Ражаббой Аҳмадзода, ўйлайманки дунёнинг бирорта мамлакатида бўндай яқин биродарлик, такрорланмайди.

Бугун Муҳтарам Юртбошларимиз саъий ҳаракатлари билан халқларимиз учун азал-азалдан давом этиб келаётган яқин қондошлик алоқаларини давом эттиришлари учун имконият яратилди.

Халқларимиз ўртасидаги ажралмас, асрларга татигулик бундай ришталар ота-боболаримиздан бизга ўтиб келаётган табаррук қадриятдир.

Шу кунларда, мана шу қадриятларни давом эттириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тарих зарварақларида олтин ҳарфлар билан ёзилади, десам муболаға бўлмайди.

Аввало, икки эл вакилларини бугунги қувончли кун, соғиниб кутилган учрашув билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган бизнес-форум эса вилоятларимиз ўртасида кўп асрларга чўзилажак мустаҳкам савдо-иқтисодий ришталарнинг боғланиш дебочаси бўлади, деб ишонамиз.

Бизнес-форум доирасида нафақат ишбилармонларимиз, балки халқларимизнинг маданий-маърифий алоқалари ҳам қайта тикланмоқда.

Ҳозир эса Сиз азизлар билан бирга икки Суғд вилоятининг моҳир санъаткорлари, хушовоз хонандалари иштирокида маданий дастурларни тинглаб, томоша қиламиз.

Санъаткорларнинг чиқишларида ҳақиқий Шарқона мумноз наволарини ҳис қилиш баробарида, бир-бирига талпинган, сеҳрли оҳанги ва бетакрор рақсини соғинган халқларимизнинг чанқоғини бироз бўлсада қондирди, деган умиддамиз.

Буюк шоир Абу Абдулло Рудакий бундан олти аср илгари

Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун,

Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун”,

деганида юз карра ҳақ бўлганини мана бугун ҳам кўриб турибмиз.

Марҳамат, азиз дўстлар, Тожикистон Республикаси Суғд вилояти маданият ва санъат кунлари муносабати билан ўтказиладиган дўстлик концертини тинглаб, томоша қилинг.

Самарқандга хуш келибсиз!

Спасибо за внимание!


Киритилган вақти: 23/04/2018 09:40.   Кўрилганлиги: 293
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/governor_speeches/samarqand-viloyati-hokimi-tdjuraevning-tojikiston-respublikasi-sugd-viloyati-madaniyat-va-sanat-kunlari-munosabati-bilan-otkaziladigan-dostlik-kontsertining-ochilish-marosimidagi-sozi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг