Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Джураевнинг Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятлари ўртасида ўтказиладиган “Саноат ярмаркаси”нинг очилиш маросимидаги СЎЗИ

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Джураевнинг Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятлари ўртасида ўтказиладиган “Саноат ярмаркаси”нинг очилиш маросимидаги СЎЗИ

.

Самарқанд шаҳри                                                                2018 йил 21 апрель

                                                                                              соат 09-30

 

Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар!

Муҳтарам Ражаббой Аҳмадзода!

Ҳурматли, ишбилармон ва тадбиркорлар! 

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандга хуш келибсиз!

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти, Муҳтарам Имомали Раҳмоннинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижаси ўлароқ бугун мана шундай тарихий кунга гувоҳ бўлиб турибмиз.

Биринчи марта ўтказилаётган мазкур саноат ярмаркаси икки қўшни вилоятларнинг ишбилармонлари ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини боғлашга ва уни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мақсад қилинган.

Бу ерга Суғд ва Самарқанд вилоятларининг 60 нафардан жами
120 нафар тадбиркорлари ўзлари ишлаб чиқараётган саноат ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этмоқдалар.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, сўнги йилларда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан юртимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш ва бизнесни юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш борасида жуда катта ислоҳатлар олиб борилмоқда.

        Жумладан, тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлар эркин конвертация қилинмоқда, экспортга кенг йўл очиб берилди, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда, солиқ ва божхона соҳасида кўплаб имтиёзлар берилди.

Ана шундай имкониятлар натижасида вилоятимизда тадбиркорлик субъектлари сони (фермер хўжаликларидан ташқари) 44,6 мингтага етди. Уларнинг 316 таси хорижий сармоя иштирокида корхоналардир.

Бугунги кунда вилоятда 3600 тадан ортиқ саноат корхоналари, 
2500 тага яқин ҳунармандлар фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятимизда бугунги кунда саноат тармоқларидан машинасозлик, енгил саноат, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш,  озиқ-овқат саноати ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳалари нисбатан яхши ривожланган.

Бугун саноат маҳсулотлари кўргазмасига Самарқандда ишлаб чиқарилаётган айрим маҳсулот намуналари намойиш этилмоқда.

Келгусида, бунақанги тадбирларни доимий ўтказиб туришимиз, бу эса икки вилоятнинг савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг бир-бири билан ўзаро алоқа ўрнатиши учун хизмат қилишига ишонаман.

Бунда, икки вилоятларнинг Савдо-саноат палаталари тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим.

Бугунги тадбир Сиз азиз меҳмонлар ва тадбиркорлар учун мувофаққиятли бўлишини тилаган ҳолда, Сизларни яхши кайфият, соғлик-саломатлик ва омад ҳеч қачон тарк этмасин, деб қоламан.

 

Яна бир бор, Самарқандга хуш келибсиз!

Эътиборингиз учун раҳмат!


Киритилган вақти: 23/04/2018 09:34.   Кўрилганлиги: 184
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/governor_speeches/samarqand-viloyati-hokimi-tdjuraevning-ozbekiston-respublikasining-samarqand-va-tojikiston-respublikasining-sogd-viloyatlari-ortasida-otkaziladigan-sanoat-yarmarkasining-ochilish-marosimidagi-sozi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг