Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОРИЖЛИК ВАТАНДОШЛАРИМИЗ САМАРҚАНДДА

ХОРИЖЛИК ВАТАНДОШЛАРИМИЗ САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёш ватандошлар” фестивали иштирокчилари – хорижда истиқомат қилаётган, узоқ муддатга ўқишга, ишга кетган, турли хил йўналишларда муваффақиятга эришган ўзбекистонлик ёшлар Самарқандда бўлишди.

АҚШ, Россия, Япония, Туркия, Хитой, Финляндия, Швейцария, Испания, Франция, Италия, Германия каби 16 давлатдан келган ватандошларимиз саёҳатни Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан  бошлади.

Сўнг Самарқанд қишлоқ ҳўжалик институтида талабалар билан давра суҳбати, маҳорат дарслари ўтказиб, турли соҳалар бўйича тажриба алмашишди.

- Фестивални ташкил этишдан мақсад хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, азалий қадриятлари, урф-одатлари билан яқиндан таништириш, - дейди булунғурлик Аброр Ғафуров. – 

Шунингдек, тажрибаларимизни ўртоқлашиш, хориждаги тенгдошларимизни бу ерда амалга оширилаётган инвестиция дастурларига жалб қилишни ҳам ният қилганмиз.

15 йил олдин Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг гидрология йўналишини томомлаб, Германия давлатига кетганман. У ерда йўналишим бўйича магистратурани ўқиб, докторлик диссертацияни ҳимоя қилдим. Ҳозир сув ресурсларини бошқариш, яъни гидрология соҳаси бўйича фаолият олиб боряпман. Германия илмий-тадқиқот марказида ишлайман, бундан ташқари, Гумбольд университети доцентиман.

Фестиваль давомида иштирокчилар Регистон майдонида бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази аъзолари томонидан яратилган расмлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари аукционида иштирок этди.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш тимсоли сифатида ҳаво шари учирилди, 3D форматидаги шоу томошаси намойиш этилди.

 

Олим Соннибоев.

 


Охирги ўзгариш: 18/04/2018 12:33.   Кўрилганлиги: 123
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/xorijlik-vatandoshlarimiz-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг