Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЙР, МАКТАБ – САЛОМ, КОЛЛЕЖ!

ХАЙР, МАКТАБ – САЛОМ, КОЛЛЕЖ!

Бугун вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида «Хайр, мактаб – салом, коллеж!» шиори остидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирларнинг тартибли ўтишини таъминлашга нафақат ўқитувчилар, балки ота-оналар, маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳам жалб қилинган.
- Вилоятимиздаги 1218 та умумтаълим мактабларида 2016-2017 ўқув йилини қарийб 563 минг нафар ўқувчи якунлайди, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи О.Юсупов. – Шулардан 55321 нафари 9-синфни битириб, таълимнинг кейинги босқичига йўл олади. «Хайр, мактаб – салом, коллеж!» тадбирларида туман ва шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вакиллари, «Камолот» ЁИҲ етакчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этиши белгиланган. Ўқув йили давомида намунали хулқи, аъло баҳоларга ўқиши билан юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган 608 нафар иқтидорли ўқувчиларга аъло даражали шаҳодатнома топширилади. Тадбирдан кейин битирувчиларнинг ўз ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларга саёҳатлари уюштирилиб, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида босқичли ва якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ 5-8 синфларда босқичли ва 9-синфларда якуний назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиблари белгиланган.
- Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан 5-8-синф ўқувчилари ўртасидаги босқичли назорат имтиҳонлари 26 майдан 1 июнгача ўтказилиши лозим, - дейди бошқарма методика бўлими бошлиғи Д.Сайдуллаева. – Бунда ўқувчилар 5-8 синфлар кесимида математика, ўзбек тили ва адабиёти, чет тили, тарих, ботаника, физика, информатика, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, биология фанларидан ёзма ва оғзаки босқичли назорат имтиҳонлари топширишади. 9-синф битирувчилари эса 2-8 май саналарида жисмоний тарбия фанидан назарий ва амалий имтиҳонларни топшириб бўлишди. Энди 26 майдан 11 июнгача бўлган муддатда она тили ва адабиёти, математика, физика, тарих, кимё, чет тили фанларидан ёзма ва оғзаки якуний назорат имтиҳонлари орқали ўз билимларини синовдан ўтказишади.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.

Охирги ўзгариш: 11/09/2018 09:19.   Кўрилганлиги: 1777
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/xayr-maktab-salom-kollej

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.