Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ САМАРҚАНД ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўтказган учрашув-мулоқоти савол-жавоблар ва таклифларга бой бўлди.

Самарқанд вилоятидаги 9526 та фермер хўжалигининг 36,6 фоизи пахта ва ғаллачилик, 24 фоизи сабзавотчилик ва полизчилик, 21 фоизи боғдорчилик ва узумчилик, 8,7 фоизи чорвачилик ва 10 фоизи бошқа йўналишларга ихтисослашган.

Кейинги тўрт йилда 6000 гектар майдонда замонавий томчилатиб суғориш технологияси асосида интенсив боғлар барпо этилди. Бу Ўзбекистонда ташкил этилган интенсив боғларнинг 43 фоизи деганидир.

Ҳозирги кунда вилоятда сабзавотнинг 32, меванинг 28,7, сутнинг 40, гўштнинг 30 фоизи қайта ишланмоқда.

Эришилаётган шу каби ютуқлар ва ижобий натижаларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларининг ҳиссаси бор.

Вилоят ҳокими дастлаб институтнинг мамлакатимиз олий ўқув юртлари ичида ўзига хос салоҳиятга эга эканлигини эътироф этди. Мамлакатимиз, шунингдек, вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари ҳақида маълумот бергач, профессор-ўқитувчилар, талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Ўз ўрнида вилоят ҳокимига таълим, қишлоқ хўжалик соҳаларига оид таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


Хусусан, институт ҳовлисида қурилиши чала қолган ўқув биносини қуриб битказиш, вилоят хотин-қизлари ўртасида “Келинчаклар танлови”ни ўтказишни қўллаб-қувватлаш масаласида ёрдам сўралди.

Шунингдек, учрашув-мулоқот давомида иқтидорли ёшларга ёрдам бериш, уларни рағбатлантириш мақсадида “Вилоят ҳокими стипендияси”ни жорий этиш, фермерлар малакасини ошириш каби таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


Охирги ўзгариш: 24/02/2015 20:21.   Кўрилганлиги: 3372
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/viloyat-hokimi-samarqand-qishloq-xojalik-institutiga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.