Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

Самарқанд шаҳридаги спорт якка курашига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят ҳокими кубоги учун мусобақаларга старт берилди.

“Спорт билан ҳамнафас ёшлар – диний экстремизмга қарши!” шиори остида ташкил этилган мазкур спорт ҳафталигининг дастлабки кунида эркин кураш бўйича 2003-2005 йилларда туғилган 200 нафар ўғил бола саккиз вазнда ғолиблик учун гиламга тушди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят эркин кураш федерацияси раиси Ш.Қулматов сўзга чиқиб,  барча спортчиларга омад ва зафарлар тилади.

– Мазкур мусобақани ташкил этишдан мақсад ёш авлод онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, – дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев. – Шунингдек, вилоятимизда спортнинг эркин кураш турини ривожлантиришдан иборат.

Айни пайтда вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманларида 12 та спорт зали мавжуд. Ушбу мажмуаларда 121 та спорт секцияси, уларда 1600 нафар турли ёшдаги спортчилар эркин кураш билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Ёшларнинг 60 нафарини эса қизлар ташкил этади.

 

Бахтиёр Мустанов


Охирги ўзгариш: 14/09/2018 17:50.   Кўрилганлиги: 1287
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/viloyat-hokimi-kubogi-musobaqalari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.