Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Ташаббус-2015”: ИШБИЛАРМОНЛИК, ИШТИЁҚ, ИНТИЛИШ РАҒБАТ ТОПДИ

“Ташаббус-2015”: ИШБИЛАРМОНЛИК, ИШТИЁҚ, ИНТИЛИШ РАҒБАТ ТОПДИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган анъанавий “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўз иқтидори, салоҳияти ва имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Танловда ғолиблар ҳар бир қатнашчининг фаолияти ва эришган ютуқларини объектив ҳамда кенг кўламли баҳолаш имконини берадиган, давр талабидан келиб чиқадиган, ўзига хос мезонлар бўйича аниқланди.

Натижада “Энг яхши тадбиркор” номинацияси бўйича ғолибликни Самарқанд шаҳридаги “Зарафшон текстиль” масъулияти чекланган жамияти раиси Суҳроб Насриддинов эгаллади. Иккинчи ўрин Самарқанд туманида фаолият юритаётган «Stekloplastik» масъулияти чекланган жамиятига, учинчи ўрин эса Оқдарё туманидаги «Osiyo Terlik tekstil» қўшма корхонасига насиб этди.

“Энг яхши фермер” номинацияси бўйича бош совринни Самарқанд туманидаги “A’zam Azamat agro” фермер хўжалиги бошлиғи Аҳмаджон Султонов қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Нарпай туманидаги “Ҳамида Юсупова” фермер хўжалиги ҳамда Ургут туманидаги “Қуёшли узумзор” фермер хўжалигига берилди.

“Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича эса Самарқанд шаҳридан ёғоч ўймакори Мансур Асадов ғолиб деб топилган бўлса, пастдарғомлик дурадгор Азамат Жайноқов иккинчи, Каттақўрғон шаҳрилик зардўз Шаҳло Абдиева учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, танловда қатнашчилар қўшимча “Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши кекса тадбиркор”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши экспортчи” сингари 8 та номинация бўйича ҳам рағбатлантирилди.

Ғолиб ва совриндорлар танловнинг биринчи даражали дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев cўзга чиқди.


Охирги ўзгариш: 11/05/2015 21:03.   Кўрилганлиги: 1787
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/tashabbus-2015-ishbilarmonlik-ishtiyoq-intilish-ragbat-topdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.