
Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар фарзанд нафақат ота-онанинг, балки жамиятнинг энг катта бойлигидир.
Давлатимиз раҳбарининг таълим, хусусан, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга доир фармон ва қарорлари замирида соҳани сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш турипди.
Пахтачи туманидаги мактаб ва мактабгача таълим тизимининг бугунги аҳволи, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Туманда бугунги кунда 35 та мактабгача таълим муассасаси бўлиб, буларга 2972 нафар бола қатнайди.
11 та муассаса реконструкцияга, 15 таси мукаммал таъмирга муҳтож. 13 та муассаса мослаштирилган бинода жойлашган. Аксарият МТМларда ичимлик сув таъминоти ва иситиш тизимида муаммо бор. Ошхона музлатгичлари, газ ва электр плиталари, гўшт майдалагич, мебел жиҳозлари етишмайди. 17 та бинонинг омборхонаси қўйилган талабларга жавоб бермайди.
Шунингдек, туманда 46 та умумтаълим мактаби, битта “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритмоқда. 20 609 нафар ўқувчига 1917 нафар педагог таълим-тарбия беради. Инвестиция дастури бўйича 11 ва 40-умумтаълим мактабларида қўшимча бино ва 35-мактабда спортзал қурилмоқда.
Мактабларда инглиз тили, технология, мусиқа каби фанлари бўйича жами 71 нафар ўқитувчи етишмайди. 24 та мактаб таъмирталаб, 7 тасига спорт зали қурилиши керак.
Айрим муассасалар раҳбарларининг эътиборсизлиги оқибатида мактаблар ўқув йилига ҳалигача тайёрланмаган. Мебель жиҳозлари яроқсиз ҳолга келиб қолган, махсус фан хоналарига жиҳозлар ўрнатилмаган, спорт майдонлари қаровсиз, ободонлаштириш ишлари ташкил қилинмаган.
Ишга бўлган совуққон муносабати, таълим-тарбия сифатини ошириш борасидаги сусткашлиги учун айрим сектор раҳбарлари, молия, таълим тизими мансабдорларига тегишли тартибда жазо қўлланилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.