Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАЛАБА-ЁШЛАР, ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

ТАЛАБА-ЁШЛАР, ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг навбатдаги учрашув-мулоқоти Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўтказилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ўзининг мустаҳкам моддий-техник базасига, улкан илмий салоҳиятига эга. Шунингдек, мамлакатимиздаги ва хориждаги олий ўқув юртлари билан самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Дастлаб учта йўналишда учта тил ўргатилган бўлса, бугунга келиб 4 та факультет, 15 та кафедра, 14 та тил ва маданият марказлари, минтақавий тил ўргатиш маркази, таълим сифати таъминоти ва инновациялар маркази, энг замонавий ўқув ва мультимедиа ускуналари билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази фаолият кўрсатмоқда. 11 йўналишда бакалавриатура, 5 мутахассислик бўйича магистратура, 4 ихтисослик бўйича докторантура мавжуд.

Вилоят ҳокими бугунги кунда таълим муассасаларини битириб чиқаётган ёшлар, хоҳ у касб-ҳунар коллежи, хоҳ олий ўқув юрти битирувчиси бўлсин, қўлига дипломини олгандан сўнг уни иш билан таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлади. Жамият тараққиёти, аҳоли фаровонлигини кўзлаб қилинаётган ташаббуслар, таклиф ва янгиликларни кўтариб чиқаётган ёшлар ҳар доим қўллаб-қувватланиши эътироф этилди.

– Самарқандга келиб меҳнат қилаётганимга бир неча йил бўлибдики, бирор тўсиққа, муаммога дуч келганим йўқ, – дейди хитой тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ма Цу Лин. – Аксинча, ўзимга ва она юртимга ҳурмат, илиқ муносабатни ҳис этдим. Айниқса, Хитой ва Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланиб бораётгани, ўзбек ёшларининг йилдан-йилга хитой маданияти, урф-одатларига қизиқиши ортаётганини кўряпмиз. Буни институтимиз – Самарқанд давлат чет тиллар институти қошида очилган “Конфуций институти” мисолида ҳам кўриш мумкин.

Учрашув таклиф ва мулоҳазаларга бой бўлди. Масалан, институт профессор-ўқитувчилари томонидан гид-таржимонлар тайёрлаш ва малака ошириш бўйича мутахассислик очиш таклиф қилинди. Шунингдек, институтда фаолият кўрсатаётган кекса ўқитувчилар учун сиҳатгоҳ ташкил қилиш, муассасага яқин бўлган ҳудудда гўзаллик салони очиш тўғрисида таклифлар билдирилди.


Киритилган вақти: 24/02/2015 20:23.   Кўрилганлиги: 1860
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/talaba-yoshlar-professor-oqituvchilar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.