Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“СЕНИНГ МЕҲРИНГ БИЛАН ЯШАЙМИЗ, ВАТАН!”

“СЕНИНГ МЕҲРИНГ БИЛАН ЯШАЙМИЗ, ВАТАН!”

Шу номда ўтказилган тадбирлар ургутлик ёшларни янги марралар сари илҳомлантирди.

Яқиндагина вилоятимизда ўтказилган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалининг шукуҳи қалбимизни тарк этмай туриб, бир гуруҳ самарқандлик ёшлар – номдор стипендиатлар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, халқаро танловлар, спорт турлари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, фан олимпиадалари ғолиблари, ёш санъаткорлар Ургутдаги Жартепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ҳамда “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласига йўл олишди.

Ушбу масканларда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Сенинг меҳринг билан яшаймиз, Ватан!” шиори остида маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, турли спорт ўйинларини ташкил этишга отланган ёшларга вилоятимизнинг таниқли ёзувчи-шоирлари, театр актёрлари, рассомлар, санъаткорлар ҳамроҳлик қилди.

Ургут тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Ўроқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ориф Ҳожиев, Ўзбекистон Халқ артисти Мардон Мавлонов, шоира Жумагул Сувонова ва бошқалар Ватан деган муқаддас тушунчага таъриф бердилар. Унинг ишқига муяссарлик, юрт равнақи, тараққиёти йўлида меҳнат қилиш, илм ўрганишнинг шони, шарафи ҳақида мулоҳазалар юритишди.

Коллеж ўқувчилари вилоят санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқларга рақсга тушишди, истиқлолни мадҳ этувчи ашулаларга жўрнавозлик қилдилар.

“Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида эса меҳмонлар у ерда йиғилган қувноқ ва бахтиёр одамлар орасига қўшилди. Тўп-тўп ургутликлар ҳамроҳлигида маҳалла марказида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва туман ҳокимлиги томонидан “Биз диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида ташкил этилган спорт ўйинлари, танловлар, халқ амалий санъати кўргазмаларига гувоҳ бўлдилар. Ҳудуддаги аҳолининг банд бўлмаган қатламини иш билан таъминлаш мақсадида вилоят меҳнат бошқармаси ва туман бўлинмаси уюштирган меҳнат ярмаркасини томоша қилишди.

Сўнг санъатга иштиёқи баланд ёшлар, уюшмаган йигит-қизлар маҳалладаги мўъжазгина амфитеатрга чорланди. Бу ердаги тарғибот тадбирлари давомида республикамиз ҳамда халқаро миқёсдаги спорт мусобақалари, кўрик-танловлар, фан олимпиадаларида муваффақият қозонган ургутлик 10 нафар ёшлар – умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят санъат усталари томонидан намойиш этилган концерт дастури йиғилганлар қалбига завқ-шавқ улашди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.

.













Абдуғофур Шерхолов,Бахтиёр Мустанов (фото)


Киритилган вақти: 14/04/2016 17:54.   Кўрилганлиги: 2149
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/sening-mehring-bilan-yashaymiz-vatan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.