Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ҳам “Президент арчаси” тантаналари ўтказилди

Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ҳам “Президент арчаси” тантаналари ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги байрам тадбирига вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди. 

Тадбирда мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида замон талабларига тўла жавоб берадиган таълим тизими яратилди. Таълим муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Фарзандларимизнинг жисмонан соғлом вояга етиши учун соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ қилиниб, оналик ва болаликни муҳофазалаш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Якунланиб бораётган 2016 йилда мазкур йўналишдаги ишлар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида тубдан такомиллаштирилди. 

Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай улкан эътибор ва ғамхўрлик туфайли ёшларимиз халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юксак муваффақиятларга эришмоқда. 

Тадбирнинг азиз меҳмонлари – жажжи ўғил-қизларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар, шўх куйлар болаларга бир олам завқ улашди. 

– Янги йил байрамини яхши кўрамиз, – дейди Самарқанд шаҳридаги 9-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Паризода Саидова. – Арча атрофида маза қилиб ўйнадик, қўшиқлар айтдик. Президентимизнинг бизга аталган совғалари байрамнинг энг катта совғаси бўлди. 

Тадбирда вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқди. 

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат)


Киритилган вақти: 31/12/2016 16:33.   Кўрилганлиги: 567
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/samarqand-viloyati-tuman-va-shaharlarida-ham-prezident-archasi-tantanalari-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг