
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар истироҳат боғида 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган "Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзов, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш комиссияси масъул котиби Б.Чинниевлар сўзга чиқиб, ёшларга гиёҳвандликнинг инсон организмига қанчалик зарари, дунё ҳамжамияти гиёҳвандликка қарши курашиб келаётган бўлсада, йилдан йилга ёшлар ўртасида гиёҳвандлик авж олаётгани ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, улар ёшларни гиёҳвандлик домига тушиб қолмасликка чақирди.
Тадбирда ёшларга концерт дастури ҳамда ўзбек жанг санъати усталари ижросида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.