Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САМАРҚАНД ИФТИХОРЛАРИ» анъанавий танлови ғолибларининг фикрлари ва таассуротлари

“САМАРҚАНД ИФТИХОРЛАРИ» анъанавий танлови ғолибларининг фикрлари ва таассуротлари


Сардор Худойбердиев, армрестлинг бўйича жаҳон чемпиони, 12 карра Республика ва икки карра Осиё чемпиони, спорт устаси:

– Малайзияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, юртимиз байроғини баланд кўтарганимда қалбимда туйган ифтихорни тасвирлаб беролмайман.

Юртимизда Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли шундай ютуқларга эришаётганим ва бугун Самарқанд ифтихорлари сафида мукофотга лойиқ топилганим мен учун катта шараф.

Айни пайтда келгуси йил март ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўряпман. Бундан ташқари, сентябрь ойида Болгарияда бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритдим. Бу курашларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлаганман.

 

Мадина Қаноатова, Дебют Премиум-2015 халқаро танлови Гран-при соҳиби:

– Оқдарё туманидаги 45-мактабнинг 7-синфида ўқийман. Рақс санъатига бўлган қизиқишим сабабли Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида таҳсил ола бошладим. Бу ердаги устозларим, хусусан Ойширин Равшановадан миннатдорман.

Вилоят ва Республикада ўтказиладиган рақс танловларида иштирок этиб келяпман. Латвиянинг Рига шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда Гран-при соҳиби бўлдим.

Ҳозир 2016 йилнинг март ойида ўтказиладиган яна бир халқаро танловда иштирок этиш учун тайёргарлик кўряпман.

 

Инобат Пармонова, Каттақўрғон шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

– 2015 йилда Хитойда математика фани бўйича бўлиб ўтган олимпиадада ўқувчиларим иккинчи ўринни эгаллаб қайтишди. Вилоят бўйича ўтказилган “Билимлар беллашуви”да ҳам муносиб ўринларни қўлга киритишди.

Айтмоқчиманки, бугун бир спортчи ёки олимпиада ғолиби ўз ортидан ўнлаб ёшларни эргаштиряпти, тенгдошларида ҳавас уйғотмоқда. Баъзи ҳолатларда бир оиладан икки-уч нафар ёшларнинг бир соҳага меҳр қўяётгани сир эмас. Бу иқтидор ва меҳнатнинг бесамар кетмаётганидан, рағбат топаётганидан далолат беради. Назаримда, бугунги тадбир ҳам мана шундай аҳамиятга эга.

 

Мавсума Холбекова, Беруний номидаги Давлат стипендияси совриндори:

– Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида изланишлар олиб боряпман. Ўз мақолаларим билан Республика ва халқаро конференцияларда иштирок этдим. Зоология ва касбий фанлар олимпиадасида Республикада биринчи ўринни эгалладим.

Айтиш мумкинки, биз, ёшларнинг илм олиб, иқтидоримизни юзага чиқаришимиз учун мамлакатимизда барча шароитлар яратиб берилган. Буни мен таълим олаётган Самарқанд қишлоқ хўжалик институти мисолида ҳам айта оламан.

 

Исомиддин Пўлатов ва Зилола Омонова ёзиб олишди


"Самарқанд ифтихорлари" тадбирида номинациялар бўйича тақдирланганлар рўйхати



Охирги ўзгариш: 05/01/2016 19:44.   Кўрилганлиги: 1880
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/samarqand-iftixorlari-ananaviy-tanlovi-goliblarining-fikrlari-va-taassurotlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.