
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Бир қатор вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси З.Низомхўжаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолига юқори сифатли замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади. Аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, жумладан, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу борада бир қатор қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси таъминланмоқда.
“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш юзасидан Самарқанд вилоятида муайян ишлар олиб борилмоқда. ОИВ инфекциясини юқтирганларга вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, юқумли касалликлар шифохонаси, силга қарши курашиш, онкология ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларида, шунингдек, шаҳар ва туманлардаги тиббиёт бирлашмаларида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда касалликни дастлабки босқичида аниқлаш мақсадида, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, қон қуйиш маркази, Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Иштихон ва Нарпай туманлари тиббиёт бирлашмалари ҳузурида туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари фаолият кўрсатмоқда.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
* * *
Шу куни вилоят ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш масалаларида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.