Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚ ЙЎЛ, ЗИЁРАТЧИЛАР!

ОҚ ЙЎЛ, ЗИЁРАТЧИЛАР!

Бу йил Самарқанд вилоятидан 400 нафар фуқаролар муқаддас ҳаж зиёратини амалга оширишадилар.

Самарқанд халқаро аэропортида зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳини Саудия Арабистонига кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Давлатимиз томонидан бу йил ҳам  зиёратчиларга барча шароит ва қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди вилоят бош имом хатиби Нуриддин Исломов. – Зиёратчиларнинг рўйхати шакллантирилгач, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Саудия Арабистонида ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, шифокорлар гуруҳи томонидан эслатма-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, зиёратчиларга ҳаж амаллари бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Сафардан олдин давлат рамзи туширилган махсус кийим ва йўл халталари, “Ҳажнома” қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди.

Бўлажак ҳожилар Самарқанддан чартер рейс орқали Мадина шаҳрига учиб кетишди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Киритилган вақти: 10/09/2015 18:29.   Кўрилганлиги: 681
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/oq-yol-ziyoratchilar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг