Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОЛИМА АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ГУЛТОЖИ

ОЛИМА АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ГУЛТОЖИ

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясида олималарнинг ўрни” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Олима” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент архитектура-қурилиш институти профессори Д.Норматова, Самарқанд давлат университети олималари Дилором Салоҳий, Б.Муҳиддинова ва бошқалар аёлларнинг оилада, жамиятда тутган мавқеи, мамлакат интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги иштироки ҳақида сўз юритди.

Таъкидландики, Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини таъминлаш, уларнинг илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳалардаги фаолиятини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Олима” уюшмаси томонидан иқтидорли қизларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишларига кўмаклашиш, илм-фан билан машғул аёллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий изланиш ва ютуқларини кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Анжуманда уюшма ташаббуси билан ташкил этилган “Энг яхши мақола муаллифи”ҳамда “Энг аълочи талаба” танловлари ғолибларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 03/05/2016 18:17.   Кўрилганлиги: 781
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/olima-ayollar-jamiyat-gultoji

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг