Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЎҒЛИМ – ЭНГ ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАСИ”

“ЎҒЛИМ – ЭНГ ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАСИ”

Самарқанд шаҳрида “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбир телемулоқот тарзида ташкил этилиб, Фарғонадан Самарқанд вилоятига келиб ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳамда Фарғонада йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Мулоқотда сўз олганлар Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, мамлакатимизда ватанимиз мудофаа қудратини юксалтириш, ҳарбийларнинг хизматни аъло даражада адо этишлари учун яратилган шарт-шароит, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирдилар. Аскарлар ота-оналари билан суҳбатлашишди. Ота-оналар ўз фарзандлари билан бевосита гаплашдилар, дил сўзлари ва тилакларини изҳор этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 06/01/2016 17:40.   Кўрилганлиги: 1648
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/oglim-eng-sharafli-kasb-egasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.