
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими кенгаши раиси Ҳ.Нормуродов меҳнат фахрийларига Президентимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, вилоятимизда кексаларни эъзозлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор берилаётганини таъкидлади.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Хотира хиёбонида, туман ва қишлоқлардаги ёдгорликларда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ҳақида гапирди.
– Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолган эди, – дейди иштихонлик меҳнат фахрийси Жўрақул Қўшоқов. – Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бу ерда катта кўламда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилибди. Янги қурилаётган 50 ўринли меҳмонхона, савдо, маданий-маиший хизмат шохобчалари, соя-салқин айвончали дам олиш боғи, болалар майдончаси зиёратчилар учун жуда қулай бўлибди.
Уруш ва фронторти меҳнат фахрийлари ярим йил ичида кўркам қиёфа касб этган масканни зиёрат қилиб, бунёдкорлик ташаббускорларига таҳсинлар айтдилар.
Нуронийлар бир пиёла чойга таклиф этилиб, уларга совға-саломлар улашилди.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.