Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАМУНАЛИ САЛОМАТЛИК СЕКТОРИ

НАМУНАЛИ САЛОМАТЛИК СЕКТОРИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда саломатлик сектори фаолларини тақдирлаш маросимини ўтказди. 

Тадбирда шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар иштирок этиб, саломатлик секторининг аҳамияти, ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг ютуқ ва камчиликларига тўхталдилар.

– 35 йилдан бери Каттақўрғон туманидаги «Қирғиз» қишлоқ врачлик пунктида фаолият юритаман, – дейди «Энг намунали патронаж ҳамшира» номинациясида 3-ўринга сазовор бўлган Орзигул Мусурмонова. – Ўзим фаолият кўрсатаётган Қирғиз қишлоғи аҳлини жуда яхши танийман, уларнинг хасталиклари ҳам менга маълум. Бир кунда маҳалла фаоли билан 15 та оилага кириб, уларга тегишли тавсияларни бериб келамиз.

Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. «Энг намунали саломатлик сектори» номинациясига сазовор бўлган Пайариқ туманидаги “Чоштепа” қишлоқ врачлик пункти танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Гулруҳ Мўминова


Охирги ўзгариш: 31/03/2016 20:02.   Кўрилганлиги: 2142
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/namunali-salomatlik-sektori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.