Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИ ГУЛЛАРГА БУРКАНДИ

МОТАМСАРО ОНА ҲАЙКАЛИ ПОЙИ ГУЛЛАРГА БУРКАНДИ

9 май куни эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

Бу ерга Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.

Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар.

Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.

Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 минг 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари битилган.

Бугунги кунда вилоятда 97 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда. Президент фармонига кўра, уларга беш миллион сўмдан пул мукофоти ва давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.


Охирги ўзгариш: 24/05/2018 18:33.   Кўрилганлиги: 178
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/motamsaro-ona-haykali-poyi-gullarga-burkandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг