Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МОНИТОРИНГ МАРКАЗИ – ФЕРМЕРНИНГ КЎМАКЧИСИ

МОНИТОРИНГ МАРКАЗИ – ФЕРМЕРНИНГ КЎМАКЧИСИ

Пайариқ туманидаги Челак пахта тозалаш корхонаси қошида ташкил этилганқишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва ҳисоб-китоб ишлари бўйича мониторинг марказида республика ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, мониторинг марказлари ишини тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзолари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқарма ва бирлашмалар мутахассислари, туман ҳокимлари ва фермерлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, глобал аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини янада оширишда замонавий инновацион ғоялардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Яқинда фаолияти йўлга қўйилган мониторинг марказлари фаолияти ҳам айни ушбу мақсадларга қаратилгани қайд этилди.

– Жойларда бундай марказлар фаолиятининг йўлга қўйилгани соҳадаги турли расмиятчилик ва ортиқча текширишларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуджон Бозоров. – Илгари фермерлар ҳафталаб, баъзан ойлаб хизмат кўрсатувчи ҳамда таъминотчи корхоналар ўртасида сарсон бўлар, асосий юмушлар эса эътибордан четда қолиб кетарди. Ушбу услубнинг жорий қилиниши барча масалаларнинг бир жойда, қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди. Муҳими, ҳисоб-китобда қатъий тартиб ўрнатилади.

Семинарда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, фермерларнинг замонавий ҳамда интенсив технологияларни қўллаш борасидаги тажрибалари ҳақида маълумот берилди. Ибратли тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Тадбир иштирокчилари марказ фаолияти билан танишди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.


Киритилган вақти: 30/01/2016 17:47.   Кўрилганлиги: 2064
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/monitoring-markazi-fermerning-komakchisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.