Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МЕҲР УЛАШИШДА ЧЕГАРА БИЛМАС ТАШКИЛОТ

МЕҲР УЛАШИШДА ЧЕГАРА БИЛМАС ТАШКИЛОТ

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкил этилганлигининг 90 йиллиги Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланди. 

Сана муносабати билан ўтказилган тадбирда ташкилотнинг ҳудудий бўлимлари, ҳамкор бошқармалар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти раиси Мунира Арипова сўзга чиқиб, ўтган йиллар давомида ташкилот томонидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Ҳар йили ташкилот томонидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ҳомийликка олинган фуқароларнинг мониторинги ўтказилиб, уларнинг турмуш тарзи, эҳтиёжлари ўрганилади. Хусусан, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган бандларни бажариш борасида ҳам ташкилотнинг вилоят бўлими эътиборли ишларни амалга оширди.

Мисол учун, “Аср билан юзма-юз” тадбирида 100 ёшдан ошган кексалар ҳолидан хабар олинди. Вилоят, туман ташкилотлари томонидан моддий ёрдамга муҳтож кексаларга пул маблағлари, дори-дармон ва совғалар улашилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди. 


Киритилган вақти: 30/11/2015 18:07.   Кўрилганлиги: 676
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/mehr-ulashishda-chegara-bilmas-tashkilot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг