Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳозир: Самарқандда «Ҳосил байрами» бошланди

Ҳозир: Самарқандда «Ҳосил байрами» бошланди

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида 9 декабрь - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан «Ҳосил байрами» тантанали тадбири бошланди.

Бу ерга вилоятдаги соҳага тегишли корхона-ташкилот ходимлари, фермер, деҳқон, ирригатор, томорқачи ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари йиғилган.

Дастлаб Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг республика Қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиб берди.

Туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига “Нива Шевролет“ русумли хизмат автомашиналарини топширди.

Тадбирда Президентимиз фармони билан қишлоқ хўжалигида эришган улкан ютуқлари, қишлоқ хўжалиги масҳулотлари етиштиришдаги самарали фаолияти ҳамда соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун беш нафар самарқандликка давлатимизнинг унвон, орден ва медаллари, “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топшириш кўзда тутилган.

 

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Киритилган вақти: 09/12/2018 11:32.   Кўрилганлиги: 587
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/hozir-samarqandda-hosil-bayrami-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг