Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭРКИН ВА ОЗОД ҲАЁТ – ФАРОВОН ТУРМУШ АСОСИ

ЭРКИН ВА ОЗОД ҲАЁТ – ФАРОВОН ТУРМУШ АСОСИ

Самарқанд шаҳридаги Концерт залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоят фаоллари, корхона-ташкилотларда самарали фаолият олиб бораётган ходимлар, нуронийлар ва ёшлар вакиллари таклиф этилди.

Йиғилишни Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуров очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.


Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган табаррук айём ҳисобланади. Ҳар бир инсон эркин ва озод яшашни, фаровон турмуш кечиришни истайди, давлатга суяниб, ҳар томонлама кафолатланган ҳақ-ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишга интилади.

Ана шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан бош Қомусимиз лойиҳаси 1991 ва 1992 йилларда икки маротаба умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, билдирилган 6 мингдан зиёд таклифлар инобатга олинди. Бу эса пировардида Асосий Қонунимиз пишиқ ва пухта бўлиши, унинг халқчиллиги ва ҳаётийлигини таъминлади.


Шу боис, халқаро миқёсда кечаётган молиявий инқироз шароитида ҳам мамлакатимизда иқтисодий барқарорлик ва юксалишлар салмоғи кундан-кунга ортиб бормоқда.

Хусусан, ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилаётган имтиёз ва периференциялар кўламининг йилдан-йилга кўпайиб бориши натижасида вилоятда охирги 10 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ўртача 9-10 фоизга ўсиб, кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши 83,4 фоиздан ортди.

Бугунги кунда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган 50 турдан зиёд маҳсулотлар дунёнинг 25 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу албатта, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалишида муҳим омил бўлмоқда.


Мисол учун, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами кенг қулоч ёйиб, йил давомида 1 127 та оила намунавий лойиҳа асосида қурилган қишлоқ уйлари, 1024 та оила шаҳарлардаги замонавий кўп квартирали уй-жойларга эга бўлди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг ижроси доирасида 104,6 миллиард сўмлик бюджет маблағлари сарфланиб, 174 та ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Самарқандлик ёшлар орасида 10 нафар Жаҳон чемпиони, 15 нафар Осиё чемпиони, 31 нафар фан олимпиадалари ғолиби, 68 нафар номдор стипендиант борлиги Бош Қомусимиз асосида ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг самарасидир.


Ривожланган мамлакатларда ҳам бандлик муаммоси долзарб бўлиб турган бир пайтда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 53 857 нафар коллеж битирувчиларининг муқим иш ўрнига эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Эътиборлиси, тижорат банклари томонидан коллеж битирувчиларига 24,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилганлиги уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида дастлабки таянч вазифасини ўтади.

Бу каби ютуқ ва муваффақиятларни яна кўплаб келтириш мумкин. Муҳими, буларнинг барчаси юртимизда тинчлик-осойишталик таъминлагани ҳамда Асосий Қонунимизда белгиланган тамойилларнинг изчил ҳаётга татбиқ этилаётганлиги самараси эканлигини юртдошларимиз теран ҳис этмоқда.

Мамлакатимизда фидокорона меҳнат, юрт тараққиётига қўшилган ҳисса эътибордан четда қолмаган. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига асосан бир гуруҳ самарқандликлар ҳам Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган эди.


Шунингдек, Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатганлар ҳам ана шундай шарафга муяссар бўлганди. Йиғилишда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққан Каттақўрғон шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, “Дўстлик” ордени соҳиби Одил Суннатов ва бошқалар юксак эътибор ҳамда ғамхўрлик учун минннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун фидойилик билан меҳнат қилишларини билдирдилар.

Тадбирда таниқли санъаткорлар, ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 04/12/2014 17:01.   Кўрилганлиги: 1919
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/erkin-va-ozod-hat-farovon-turmush-asosi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг