Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

“Президент арчаси” тантаналари Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам юқори савияда ташкил этилди. 

Самарқанд шаҳрида ўтказилган байрам тадбирига вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев йиғилганларни Янги йил билан қутлар экан, жорий йил болажонлар таълим-тарбия оладиган муассасалар ҳаётида содир бўлган ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтди. Болалар иқтидорини шакллантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида вилоятда янги таълим муассасалари, спорт иншоотлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шифохоналар қурилгани таъкидланди.

Тадбир иштирокчиси бўлган 250 нафардан зиёд болажонларга Президент совғалари топширилди. Шундан сўнг болалар безатилган улкан арча атрофида Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари билан қўшиқ куйлаб, рақсга тушдилар. Вилоят театрлари жамоаларининг саҳналаштирилган томошалари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари ашулалари ва бир қатор рақс гуруҳларининг чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди.

– Барча фанлардан “Аъло” баҳоларга ўқишга ҳаракат қилаяпман, – дейди 10-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Ҳуснигул Шарипова. – Ўтаётган йилда мен учун эсда қоларли воқеа – кураш бўйича вилоят мусобақасида биринчи ўринни олиб, республикада фахрли ўринга эга бўлдим.

Шунинг учун Президент совғасини олаётганда гўё бу интилишларимга берилаётган мукофотдай туюлди. Мен келгусида ҳаётим мўъжизаларга бой бўлишини жуда ҳам истайман ва орзуларим амалга ошишига ишонаман.

Жорий йилда вилоятимиздаги “Президент арчаси” тадбирларида 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 1039 нафар болаларга Президент совғалари берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёров иштирок этди. 


Охирги ўзгариш: 31/12/2014 09:10.   Кўрилганлиги: 859
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/bolalarga-prezident-sovgalari-ulashildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг