
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази ва вилоят ҳокимлиги томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган шу мавзудаги илмий-амалий семинардавилоятдаги миллий маданият марказлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Республика Байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши учун кенг шароит ва имконият яратилганини таъкидлади. Уларни юксак маънавиятли инсон этиб камолга етказишда миллий анъана ва қадриятларнинг аҳамияти, юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Айни пайтда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда. Самарқанд вилоятида юздан ортиқ миллат ва элатга мансуб фуқаролар ўз миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, ривожлантириш учун барча шарт-шароит ва имконият яратилган.
Семинарда вилоятдаги миллий маданий марказлар бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди. Мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик акс этган “Инсон – азиз, Ватан – муқаддас” номли суратлар кўргазмаси ташкил этилди.
– Тўрт йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаман, – дейди Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси, хитойлик Ма Цуи Ли. – Шу йиллар ичида халқингизнинг ўзига хос ноёб фазилатларига гувоҳ бўлиб, кўп нарса ўргандим.
Семинар доирасида вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида “Кекса авлодга ҳурмат ва эътибор – юксак маънавият ифодаси”, “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.