Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АТЛАСГА БУРКАНГАН ШАҲАР

АТЛАСГА БУРКАНГАН ШАҲАР

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида фестиваль ташкил этилди.

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, юртимизга келаётган чет эллик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, шунингдек, уста ҳунармандлар қўлида жило топаётган атлас-у адрас, зардўзлик ва каштачилик маҳсулотлари тайёрлашни кенгайтириш мақсадида ўтказилган тадбир аввалида бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самара бераётгани алоҳида таъкидланди. 

Икки кун давом этган фестивалда Андижон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё вилоятларидан келган ҳунармандларнинг халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси, урф-одатларимиз ҳамда миллий либослар намойиши, концерт дастурлари бўлиб ўтди. Ҳунармандлар атлас тўқиш, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик каби халқ амалий санъати турлари бўйича ёшларга маҳорат сабоқлари ўтди.

Фестивалда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 22/05/2016 23:31.   Кўрилганлиги: 666
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/events/atlasga-burkangan-shahar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг