Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТЕЗКОР ШАХМАТ МУСОБАҚАСИГА МАРҲАМАТ!

ТЕЗКОР ШАХМАТ МУСОБАҚАСИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари соврини учун 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳаваскор шахматчилар ўртасида мусобақа ташкил этилмоқда.

Беллашувда иштирок этишни хоҳловчилар ўзлари яшаётган туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларига ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларига мурожаат қилишлари мумкин.

Мусобақанинг туман-шаҳар босқичлари қуйидаги сана ва жойларда ўтказилади:

- 21-22 ноябрь кунлари Тойлоқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида;

- 22 ноябрда Каттақўрғон шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабида;

- 23 ноябрда Ургут туман 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида, Паст Дарғом туманидаги 28, Нуробод тумани 2-умумий ўрта таълим мактабларида, Каттақўрғон туманидаги «Нуронийлар маскани»да;

- 23-24 ноябрь кунлари Иштихон туманидаги «Нуронийлар маскани»да;

- 24 ноябрда Оқдарё ва Қўшработ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, Жомбой ва Нарпай тумани «Нуронийлар маскани»да,

- 26-27 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги баркамол авлод болалар марказида, Пайариқ тумани «Нуронийлар маскани»да;

- 27 ноябрда Пахтачи туманидаги «Нуронийлар маскани»да;

- 29 ноябрда Самарқанд тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида;

- 29-30 ноябрь кунлари Булунғур туманидаги Булунғур педагогика ва спорт коллежида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг якуний вилоят босқичи 8 декабрь куни вилоят Матбуот уйи (Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй)да бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасида Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров иштирокида вилоятнинг ёш шахматчилари ва ҳаваскорлар учун маҳорат машғулоти (мастер-класс) ўтказилади.

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Спорт мусобақаси ўтказилиши куни

Спорт мусобақаси ўтказиладиган жой

Ижро учун масъул бўлган ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари бошлиқлари

Телефон рақами

1

Тойлоқ тумани

21-22 ноябрь

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Муродов Ботир

90. 655-05-61

2

Каттақўрғон шаҳри

22 ноябрь

2-умумий ўрта таълим мактаби

Ниёзов Сунатилло

93. 689-12-98

3

Ургут тумани

23 ноябрь

1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Холиқулов Жавохир

97. 399-65-71

4

Паст Дарғом тумани

23 ноябрь

28-умумий ўрта таълим мактаби

Усмонов Сухроб

90. 600-25-85

5

Нуробод тумани

23 ноябрь

2-умумий ўрта таълим мактаби

Худаяров Хушбек

93. 350-24-83

93. 992-35-90

6

Каттақўрғон тумани

23 ноябрь

Нуронийлар маскани

Жўрақулов Элбек

97. 910-23-33

7

Иштихон тумани

23-24 ноябрь

Нуронийлар маскани

Жўраев Асқар

91. 538-19-82, 94. 471-67-82

8

Оқдарё тумани

24 ноябрь

Болалар- ўсмирлар спорт мактаби

Мавлянов Хуршид

90. 199-13-99

9

Қўшработ тумани

24 ноябрь

Болалар- ўсмирлар спорт мактаби

Мухамматов Аброр

99. 310-02-35

10

Жомбой тумани

24 ноябрь

Нуронийлар маскани

Холматов Зубайдулло

93. 332-60-07

11

Нарпай тумани

24 ноябрь

Нуронийлар маскани

Раббимов Илёс

91. 315-17-17

12

Самарқанд шаҳар

26-27 ноябрь

Баркамол авлод болалар маркази

Вохидов Абдувахоб  

91. 554-80-40

13

Пайариқ тумани

26-27 ноябрь

Нуронийлар маскани

Алибеков Ғайрат

97. 924-52-15

14

Пахтачи тумани

27 ноябрь

Нуронийлар маскани

Эсанов Нуриддин

94. 374-73-43

15

Самарқанд тумани

29 ноябрь

1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Нуритдинов Азим

93. 359-30-06

16

Булунғур тумани

29-30 ноябрь

Булунғур педагогика ва спорт коллежи

Омонов Учқун

93. 341-11-73

Спортнинг тезкор шахмат тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари соврини учун ташкил этиладиган мусобақанинг туман (шаҳар)ларда ўтказиш

 ЖАДВАЛИ

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:07.   Кўрилганлиги: 1413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/tezkor-shaxmat-musobaqasiga-marhamat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.