Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти “ЖУМА –ТАДБИРКОРЛАР КУНИ” деб эълон қилинди.

Энди тадбиркорлик субъектлари ҳар хил сабаблар билан ечилмай келаётган муаммо ва масалалар бўйича савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига (манзил: Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчаси, 58-уй) мурожаат қилишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун Пайшанба куни соат 17:00 га қадар бошқарманинг (0366) 210-11-01, 210-11-02, 233-04-00 рақамли телефонларига ёки sn@chamber.uz электрон почта, +99891-524-16-16 рақамдаги телеграм мессенжери орқали сутканинг исталган пайтида муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳал этилмаган ҳар қандай муаммоли масалалар бўйича вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов жума кунлари учрашув ўтказиб боради.

Учрашувларнинг жойи ва вақти қўшимча равишда эълон қилинади.

 Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси.


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:19.   Кўрилганлиги: 223
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/tadbirkorlar-diqqatiga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг