
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси 2017 йил 17 май куни соат 9.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. 2017 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят Ҳокимининг тақдимномаси тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017
йил
4 мартдаги 199-сонли “Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан
самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан
вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи
ўринбосари Ш.Ф.Худайбердиевнинг ҳисоботи тўғрисида.
5. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ҳ.Саидмуродовнинг вилоятдаги ички йўллар қурилиши, таъмирланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган депутатлик сўрови юзасидан Автомобиль йўллари Самарқанд вилояти Ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи Қ.Ҳасановнинг ахбороти ҳақида.
6. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалар бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги ижроси тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11
апрелдаги
ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва
топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми
мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат
маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий
жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ҳақида.
8. Ташкилий масала.
Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев
2017 йил 11 май
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.