Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Экологик марафонда иштирок этинг!

Экологик марафонда иштирок этинг!

Эртага, 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида "Дарахт эк - ҳаётингни яшнат!" шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтади.

Марафон эрталаб 10:00 да бошланиб, “Кўксарой майдони -  Университет хиёбони - Хўжа Аҳрори Валий кўчаси - Самарқанд туманидаги Нодир Девонбеги мадрасаси” йўналиши бўйлаб ташкил этилади.

Тадбир вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва “Овози Самарқанд” газетаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Унда меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ёшлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Қадим шаҳримизнинг бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлаш, янги кўчат ва гулларни экиш, экологик маданиятни юксалтиришга бағишланган марафонга марҳамат!


Киритилган вақти: 05/10/2019 19:44.   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/ekologik-marafonda-ishtirok-eting

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг