Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДИҚҚAT, TAHЛOB!

ДИҚҚAT, TAHЛOB!

Темир йўл атрофини обод қилайлик!

Самарқандни гўзал масканга айлантирайлик

Кўҳна ва ҳамиша навқирон, илм-фан, маданият, савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ноёб обидалари, умумбашарий цивилизация ва жаҳон маданияти ривожига ҳисса қўшган олиму уламолар, сиёсатчи ва улуғ саркардалари билан афсонавий ўлка сифатида машҳурдир.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси “Темир  йўл атрофини обод қилайлик!” ва “Самарқандни гўзал масканга айлантирайлик!” шиори остида Самарқанд шаҳрига ташриф буюраётган сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларда қадимий Самарқанднинг миллий урф-одатлари ва маданияти хақида унутилмас таассурот қолдириш, шунингдек, темир йўл атрофини обод қилиш мақсадида танлов ўтказади.

Бунда Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий “Афросиёб” тезюрар поездининг Булунғур, Жомбой туманлари ва Самарқанд шаҳри ҳудудидан кесиб ўтувчи темир йўл атрофидаги очиқ майдонлар, аҳоли пунктларидаги мавжуд уй-жойлар, ёрдамчи хўжалик бинолари ва бошқа объектларни, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги бино ва иншоотлар, бўш турган майдонлар, кўчалар, истироҳат боғларини янада кўркамлаштириб, бадиий-эстетик меъморий мажмуалар яратиш бош мақсад қилинган.

Шунга кўра танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

 

  1. Ландшафт архитектураси ва дизайни;

 

  1. Кичик меъморий шакллар;

 

  1. Бадиий монументал санъат.

 

Кўрик-танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар жорий этилган:

 

1-ўрин учун 1 та “Спарк “автомашинаси;

 

2-ўринлар учун 2 та “Скутер”;

 

3-ўринлар учун 3 та телевизор.

Танловда қатнашишга жисмоний ва юридик шахслардан ариза ва лойиҳа-таклифлар 2018 йил 20 августга қадар қабул қилинади. Лойиҳа-таклифлар тақдимоти 2018 йил 23-25 август кунлари ўтказилади.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими шу йил мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтади.

Танловда қатнашишга талабнома бериш, танлов шартлари билан танишиш ва бошқа маълумотларни олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 59-уй, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.

Телефон: (0366) 233-32-94.


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:19.   Кўрилганлиги: 149
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/diqqat-tahlob

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг