Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДИҚҚАТ, ИШГА ТАКЛИФ!

ДИҚҚАТ, ИШГА ТАКЛИФ!

Вилоят ҳокимлиги номенклатурасига кирувчи лавозимларга ва вилоят ҳокимлиги бошқармалари учун танлов асосида кадрлар заҳираси шакллантирилмоқда.

Танловда чет тилларни пухта биладиган, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри тушуниб етган, бошқарув ва ташкилотчилик соҳасида тажриба орттирган, энг муҳими, ташаббускор фуқаролар қатнашишлари мумкин.

Номзодларнинг ёши 25-50 да этиб белгиланган.

Шунингдек, номзоднинг мутахассислиги, иш тажрибаси лавозимларга қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

Номзод томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ишчанлик ва шахсий фазилатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотнома, тавсифнома, фикрнома, танлов ғолибларининг мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар) ҳам киритилган.

Танлов август-сентябрь ойларида ўтказиб борилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар Пайшанба, Жума ва Шанба кунлари соат 10-00 дан 12-00 гача Самарқанд вилоят ҳокимлигига (Кўксарой майдони, 1-уй) мурожаат қилишлари мумкин.

 

Маълумот учун телефонлар:   (0366) 239-21-00, 235-20-40.

 

Телеграм мессенжери:                         +99893-228-10-80

 


Охирги ўзгариш: 13/08/2018 18:07.   Кўрилганлиги: 2556
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/diqqat-ishga-taklif

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.