Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Диққат, “ЭНГ ЯХШИ ВЕБ-САЙТ” танлови!

Диққат, “ЭНГ ЯХШИ ВЕБ-САЙТ” танлови!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорликда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида “Энг яхши веб-сайт” танловини эълон қилади. 

Танловда вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг боришини фаол тарғиб қилаётган, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ўрнатган веб-сайтлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов йўналишлари:

- Фойдаланиш учун энг қулай ва бежирим веб-сайт;

- вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни тезкор ва холис ёритаётган веб-сайт;

- Энг кўп маълумотлар жойлаштирилган веб-сайтлар.

Веб-сайтлар ишчи гуруҳи томонидан (1-илова) махсус саволнома асосида (2-илова) ўрганилади ва баҳоланади.

Танловда ихтиёрий иштирок этувчилар Самарқанд вилоят ҳокимлигига 2016 йилнинг 20январига қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони, 1-уй.

Телефонлар: 235-24-60, 235-63-80.

Электрон почта манзили:sampressa2016@umail.uz

Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Вилоятдаги “Энг яхши веб-сайт” кўрик-танловида иштирок этадиган веб-сайтларни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи (ташкилий қўмита) таркиби (1-илова) (PDF, 249 Kb)

“Энг яхши веб-сайт” танловида иштирок этадиган веб-сайтларни ўрганадиган махсус саволнома (2-илова) (PDF, 276 Kb)

“Энг яхши веб-сайт” интернет танловини ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ (PDF, 217 Kb)

“Энг яхши веб-сайт” кўрик-танловида иштирок этадиган вилоятнинг шаҳарлар ва туманлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг РЎЙХАТИ (PDF, 246 Kb)


Охирги ўзгариш: 08/01/2016 19:01.   Кўрилганлиги: 2173
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/diqqat-eng-yaxshi-veb-sayt-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.