Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДИҚҚАТ! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

ДИҚҚАТ! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 февралдаги “Самарқанд вилоятида жойлашган давлатга тегишли фойдаланилмасдан бўш турган объектларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш эвазига “НОЛЬ” харид қийматида бепул берилиши белгиланган давлат мулки объектлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси

ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

 

Давлат мулки

объектининг номи

Жойлашган жойи

Балансда сақловчи

Танлов шартлари

Киритиладиган инвестиция миқдори

(млн.сўм)

Инвестиция киритиш муддати

Яратилади-ган янги иш ўринлари

сони

Ташкил этиладиган фаолият тури

1.

Собиқ "Дўстлик" ҚВП бўш турган биноси *

Жомбой тумани Каттақишлоқ маҳалласи

Жомбой тумани ҳокимлиги

600,0

1 йил

10

Тиббий хизмат

2.

Собиқ “Олқортепа” ширкат хўжалигининг 2 қаватли маъмурий биноси

Булунғур тумани Ўроқли маҳалласи

Булунғур тумани ҳокимлиги

700,0

1 йил

20

 

3.

58-сонли умумий ўрта таълим мактабининг эски биноси *

Булунғур тумани, Эсонтурди маҳалласи, Бешкал қишлоғи

58-сон умумий ўрта таълим мактаби

450,0

1 йил

12

Нодавлат таълим муассасаси

4.

11-мактабгача таълим муассасаси филиалининг фойдаланилмаётган бўш турган биноси *

Булунғур тумани, Соҳибкор маҳалласи ҳудуди Калтепа қишлоғи

Булунғур

тумани МТБ

300,0

1 йил

8

Нодавлат таълим муассасаси

5.

14-мактабгача таълим муассасаси филиалининг фойдаланилмаётган бўш турган биноси *

Булунғур тумани, Килдон маҳалласи Килдон қишлоғи

Булунғур
тумани МТБ

550,0

1 йил

14

Нодавлат таълим муассасаси

6.

Собиқ “Ингичка кони” АЖнинг бўш турган маъмурий биноси

Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғони Ингичка кўчаси, 1-уй

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

900,0

1 йил

30

 

7.

Каттақўрғон иқтисодиёт коллежининг бўш турган

3 қаватли ётоқхона бино ва иншоотлари

Каттақўрғон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Шавқий кўчаси,
20-А уй

Каттақўрғон иқтисодиёт коллежи

1 800,0

1 йил 6 ой

30

Нодавлат таълим муассасаси

8.

Собиқ 11-тармоқ

маданият уйи

Нуробод тумани, Оқсой маҳалласи

Нуробод туман маданият бўлими

200,0

1 йил

6

 

9.

Собиқ 12-тармоқ
маданият уйи

Нуробод тумани, Сазоғон маҳалласи

Нуробод туман маданият бўлими

350,0

1 йил

10

 

10.

34-сонли мактабнинг эски биноси *

Оқдарё тумани, Янгиравот-2 маҳалласи

Оқдарё тумани ХТМФМТТБ

800,0

1 йил

10

Нодавлат таълим муассасаси

11.

Собиқ “Хумор” санатория-профилактория бино ва иншоотлари

Пахтачи тумани, Шамс Назаров маҳалласи

Пахтачи тумани ҳокимлиги

800,0

1 йил

20

 

12.

3-сон “Сулув” маданият ва аҳоли дам олиш маркази бўш турган биноси

Пахтачи тумани Сулувқурғон маҳалласи

Пахтачи тумани ҳокимлиги

400,0

1 йил

10

 

13.

4-сон Бодой маданият ва аҳоли дам олиш маркази бўш турган биноси

Пахтачи тумани Бодой маҳалласи, Қудрат Суюнов кўчаси

Пахтачи тумани ҳокимлиги

1 000,0

1 йил

15

 

14.

Собиқ "Дарвишиқ" ҚВП бўш турган биноси *

Пайариқ тумани Қирқовул маҳалласи

Пайариқ тумани ҳокимлиги

600,0

1 йил

10

Тиббий хизмат

15.

18-сонли мактабнинг
эски Клуб биноси

Пайариқ тумани, Истиклол махалласи, Одилов қишлоғи

Пайариқ тумани ХТМФМТТБ

400,0

1 йил

8

 

16.

Қурилиши тугалланмаган
ҳаммом биноси

Самарқанд тумани
Хўжа Ахрор
маҳалласи

Самарқанд туман Ободонлаш-тириш департаменти

1 000,0

1 йил

15

 

17.

Фойдаланилмасдан бўш турган қурилиш омбори
бино ва иншоотлари

Самарқанд тумани, Ўрташиқ қишлоғи

Самарқанд вилояти Инжиниринг компанияси

1 800,0

1 йил 6 ой

40

 

18.

Қурилиши тугалланмаган клуб биноси

Самарқанд тумани, Шредер қўрғони

Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги ЎБУВИТИ Самарқанд ИТС

800,0

1 йил

10

 

19.

Бўш турган поликлиника
биноси *

Қўшработ тумани, Мустақилллик кўчаси

Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси

600,0

1 йил

15

Тиббий хизмат

20.

Бўш турган 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг эски биноси *

Тойлоқ тумани, Қовчин маҳалласи, Дўнг қишлоғи

14-сонли умумий ўрта таълим мактаби

1 000,0

1 йил

20

Нодавлат таълим муассасаси

21.

Собиқ мусиқа ва санъат мактаби бўш турган биноси *

Тойлоқ тумани,
Тойлоқ шаҳарчаси

Тойлоқ тумани ҳокимлиги

500,0

1 йил

12

Нодавлат таълим муассасаси

22.

Собиқ поликлиника биноси *

Ургут тумани, Навоий шох кўчаси, 99 уй

Ургут туман
ҳокимлиги

2 000,0

1 йил 6 ой

25

Тиббий хизмат

23.

61-сонли МТМга қарашли собиқ 59-сонли МТМнинг эски биноси *

Каттақўрғон тумани, Қўштепа қишлоғи

Каттақўрғон тумани ХТМФМТТБ

400,0

1 йил

12

Нодавлат таълим муассасаси

24.

25-сонли мактабнинг бўш турган бино ва иншоотлари *

Каттақўрғон тумани, Мўминхўжа қишлоғи

14-сонли ўрта таълим мактаби

400,0

1 йил

12

Нодавлат таълим муассасаси

25.

Собиқ "Дурбеш" ҚВП бўш турган биноси *

Каттақўрғон тумани, Янгиравот маҳалласи

Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлшамаси

500,0

1 йил

10

Тиббий хизмат

26.

Собиқ вилоят ўсмирлар ва талабалар поликлиникаси бино ва иншоотлари *

Самарқанд шаҳар,
Нодирабегим
кўчаси

Соғлиқни
сақлаш бошқармаси

2 500,0

1 йил 6 ой

30

Даволаш ва диагностика, стационар хизмат кўрсатиш. ЭХОЭГ, ЭКГ, ЛОР, Колпоскоп, Видеогастраскоп, ИФА анализатор, Биохимик анализатор, Гематологик анализатор, Уриноанализатор, ЭЭГ, УЗИ-3D, стоматология, урология ва гинекология хизматларини ташкил этиш

27.

Собиқ мусиқа ва санъат мактаби бўш турган бино ва иншоотлари *

Самарқанд шаҳар, Нарпай кўчаси

Самарқанд шаҳар

ҳокимлиги

5 000,0

2 йил

35

Нодавлат таълим муассасаси

 

* Мазкур объектлар бўйича фаолият тури сақлаб қолиниши белгиланган.

 

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2018 йил 10 май куни, соат 15:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўксарой майдони, 1-уйда очилади. Шу куни танлов савдосида сотилмаган объектлар бўйича такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари соат 15:00 да вилоят ҳокимлигида ҳудудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2018 йил 8 май куни соат 18:00 да тўхтатилади. Дастлабки савдо санасида сотилмаган давлат мулки объектлари бўйича ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдоларида иштирок этиш учун тақдим қилинадиган буюртманома ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 18:00 гача қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга икки нусхада буюртманома тақдим этади:

юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хомашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек, сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

 

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биноси (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 210-10-21, 233-19-45.

Факс: (0366) 233-73-54. Е-mail: samarkand@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: privatization.gkk.uz, www.gkitorg.uz, samgkk.uz.

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Танлов савдоларига марҳамат!


Киритилган вақти: 17/04/2018 19:19.   Кўрилганлиги: 1656
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/diqqat-barcha-yuridik-va-jismoniy-shaxslar-shu-jumladan-chet-el-investorlari-diqqatiga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.