Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ГРАНТ ОЛИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ГРАНТ ОЛИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ГРАНТ – Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 2013 йил 15 июль 18:00

Танлов мавзуси: “Шаҳарлар, маҳаллалар ва кўчаларни ободонлаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларида аҳоли ва ННТларнинг фаоллигини ошириш.”

Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

- соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал қилишда ННТлар фаоллигини ва самарали иштирокини таъминлаш;

- экотуризмни ривожлантириш;

- аҳолининг турли қатламлари ва ижтимоий гуруҳлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш;

- муқобил энергия манбаларидан, замонавий инновацион энергия ва сув тежаш технологияларидан уй хўжалиги, деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорликни юритишда кенг фойдаланиш;

- чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;

- биохилмахилликни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ноёб турларини сақлашга кўмаклашиш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қонунчиликни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилиши устидан жамоатчилик экологик назорати механизмларини ривожлантириш;

- табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятга давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Жамоат фонди номига ариза тақдим этилаётганлиги ҳақидаги кузатув хати;

2. Жамоат фондининг www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси;

3. Грант лойиҳанинг электрон шакли (funduz@parliament.gov.uz электрон манзилига тақдим этиш);

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгариш ва

қўшимчалар билан). Бундан ташқари, тақдим этилаётган ҳужжатларга манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаси ва мазкур лойиҳанинг қўллаб-қувватлаш хати илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 миллион сўмгача.

ННТларнинг ўз маблағларини жалб этилиши қўллаб-қувватланади.

Ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 2013 йил 15 июль соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): “100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй” манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон: 239-26-76, 239-26-64.


Киритилган вақти: 23/06/2013 13:13.   Кўрилганлиги: 2712
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/31_ozbekiston_respublikasi_oliy_majlisi_huzuridagi_nodavlat_notijorat_tashkilotlarini_va_fuqarolik_jamiyatining_boshqa_institutlarini_qollab-quvvatlash_jamoat_fondi_grant_olish_uchun_tanlov_elon_qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.