Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант олиш учун танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант олиш учун танлов эълон қилади

ГРАНТ – Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 2013 йил 1 июнь 18:00

Танлов мавзуси: “Қишлоқ ҳудудларини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини янада юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирокини таъминлаш”.

- Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

- ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида оилавий бизнесни, хусусий тадбиркорликни, уй меҳнатини ташкил этиш ва ривожлантириш;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш асосида янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини ишга жойлаштириш;

- минитехнологиялар ишлатиладиган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш мақсадида ҳудудларнинг имкониятларини ўрганиб чиқишга кўмаклашиш, асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш;

- ижтимоий ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Жамоат фонди номига грант лойиҳаси тақдим этилаётганлиги ҳақидаги кузатув хати;

2. Жамоат фондининг www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант олиш учун лойиҳаси ва унинг электрон варианти funduz@parliament.gov.uz; fundnno@parliament.gov.uz электрон манзилига;

3. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

4. Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгариш ва қўшимчалар билан). Бундан ташқари, тақдим этилаётган ҳужжатларга манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаси ва мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш хати илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 миллион сўмгача. ННТларнинг ўз маблағларини жалб этиши ва ижтимоий шериклик қўллаб-қувватланади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.

Ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 2013 йил 1 июнь соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефон рақамлари: 239-26-76, 239-26-64.


Киритилган вақти: 15/05/2013 10:54.   Кўрилганлиги: 1556
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/26_ozbekiston_respublikasi_oliy_majlisi_huzuridagi_nodavlat_notijorat_tashkilotlarini_va_fuqarolik_jamiyatining_boshqa_institutlarini_qollab-quvvatlash_jamoat_fondi_grant_olish_uchun_tanlov_elon_qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг